Cтипендия дастури
Дастурнинг мақсади – Геоинформатика орқали Ўзбекистонда барқарор ривожланишни қўллаб-қувватлаш, ГИС дастурини татбиқ этиш соҳасида доимий касбий ривожланишни қўллаб-қувватловчи янги докторлик дастурини, инновацион докторлик дастурларини ва усулларини ишлаб чиқиш, ўзбекистонлик олимлар эътиборини халқаро тартиб-қоидаларга асосланган Геоахборот тизимининг илмий асосларида докторлик ва тадқиқот ишига қаратиш ҳамда профессор-ўқитувчилар ва докторантларни Геоинформатикага қаратилган халқаро илмий-амалий анжуманларда иштирок этишини таъминлашдан иборатдир.
Мазкур грант 2 ойга мўлжалланган бўлиб, номзодлардан қуйидаги ҳужжатлар талаб этилади:
- талабнома берувчининг ҳамкор ОТМда докторант (ПҳД), ёш олим ёки мустақил тадқиқотчи эканлигини тасдиқловчи расмий ҳужжат (ўзбек тилида);
- Эуропасс CВ (инглиз тилида);
- Магистр дипломи ва унинг иловаси нусхалари (инглиз ва ўзбек тилларида);
- Мавзуга оид сертификатлар ва аризачининг энг муҳим учтагача илмий мақолалари (инглиз ва ўзбек тилларида);
- Мақсадни ифодаловчи хат (Мотиватион леттер, инглиз тилида);
- Тадқиқот давомида таклиф қилинган тадбирлар жадвалини тақдим этадиган ишларнинг қисқача мазмуни (инглиз тилида);
- Ўзбекистондаги ҳамкор ОТМларнинг юқори малакали ходимларидан бирининг тавсияномаси (инглиз тилида);
- Инглиз тили даражасини аниқлаб берувчи ҳужжат (ТОЕФЛ ёки ИЕЛТС); агар бундай ҳужжат мавжуд бўлмаса, тил кўникмаларини Европа ҳамкор ОТМларидаги потенсиал раҳбар онлайн интервюда баҳолаши мумкин. Шундан сўнг, раҳбар Қабул Комиссияси раисига мурожаат этувчининг инглиз тили даражасини тасдиқлаб беради.
Номзодлар қуйидаги мавзулар бўйича сараланиб олинади:
- Geospatial analysis of noise pollution and health care.
- Application of Remote Sensing and GIS in precision agriculture.
- Temporal variations of the gravity field due to major Earthquakes.
- Creating the scientific basis of cartographic ensuring of State water cadaster and managing the water resources by GIS technologies.
- Change detection in complicated hydromorphic landscapes with remote sensing.
- Cross-cultural web map design – recommendations and prototypes.
- Using geo participation to assess urban green in terms of young people’s perception - by the example of Tashkent.
- Spatial Simulation of land-use change.
- Study Ecosystems and its services to develop a zonal map for of Aral Sea region (protected areas) in Uzbekistan.
- Synthesis of observed historic and expected future climate changes.
- Impacts of climate change on crop production.
- Comparison and assessment of available land-cover and land-use maps.
- Determination of a precise geoid model for Uzbekistan.
- Geodetic reference systems in Central Asia and their transformations.
- Anthropic Footprints in Riparian Ecosystems: spatial modelling for post-deltaic landscapes.
- GIS methods for land use optimisation in irrigated agriculture area with ecological constraints.
- Specific maps in the city and improving the methodology of compiling the plan.
- Scientific bases of system mapping of the regions of Uzbekistan for the purposes of tourism (on the example of the Samarkand region).
Ғолиб бўлган номзодлар лойиҳа доирасидаги Европа Иттифоқининг қуйидаги ҳамкор ОТМларида 2 ой давомида малака оширишлари мумкин:
- Обуда университети (ОУ), Венгрия
- Залсбургдаги Париж Лодрон университети (ПЛУС), Австрия
- Қироллик технология институти (КТҲ), Швеция
- Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш Лейбниц институти (ИАМО), Германия
Дастур билан боғлиқ барча ҳаражатлар Европа Иттифоқининг ЭРАСМУС+ “DSinGIS: Геоинформатика соҳасида докторантура” лойиҳаси томонидан қопланади.
Аризалар жорий йилнинг 30-июль санасига қадар ТИҚХММИ Халқаро ҳамкорлик бўлимида қабул қилинади! тел:(71) 237-09-87
Мазкур дастур билан боғлиқ батафсил маълумотларни лойиҳанинг қуйидаги веб-саҳифаси орқали олиш мумкин: http://geoinformatics.uz/dsingis/